Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхонада 2 млрд. сўмлик ноёб маданий бойликлар ушлаб қолинди
Давлат божхона хизмати ходимлари мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, юртимиз ҳудудидан ноёб маданий бойликларни ноқонуний олиб чиқилишини олдини олиш борасида ҳам салмоқли ишларни амалга оширишмоқда.
Хусусан, “Маданий бойликларни олиб чиқиш ва олиб кириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси доирасида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам маданий бойликларни ноқонуний олиб чиқилиши билан боғлиқ йирик қонунбузарликка чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
“Сирдарё” чегара божхона постига “Ласетти” автомашинасида кириб келган фуқаро Х.Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.
Шундан сўнг автомобиль ва унинг тиркамасидаги юклар ҳайдовчи ва холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, Маданият вазирлигининг тегишли рухсатномаси бўлмаган, 32 дона турли кўринишдаги ҳайкаллар, 1 дона икона, 1 дона хоч, 12 дона кўза ҳамда 1 дона вазаларни яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармаси хулосасига кўра, ушбу маданий бойликлар XVII аср охири – XVIII аср бошларида Хитой давлати ҳамда XIX аср охири ва XX аср бошларида Ғарбий Европа давлатларида ишлаб чиқарилганлиги ва уларнинг умумий қиймати 2 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этиши маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025