Ўзбекистон қайси соҳаларни ривожлантириш учун четдан энг кўп қарз олгани маълум бўлди
Ўзбекистонда энергетика тармоғи – ташқи давлат қарзлари энг кўп йўналтирилган соҳа.
Ўзбекистоннинг ташқи давлат қарзи 13,1 млрд. долларга тенг, шундан 3,4 миллиарди энергетика соҳасини ривожлантириш учун олинган.
29 октябрь куни Молия вазирлиги ва Марказий банк вакиллари иштирокида ўтган давра суҳбатида давлат қарзининг иқтисодиёт тармоқлари кесимларидаги кўрсаткичлари бўйича маълумот берилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Унга кўра, энг кўп қарз олинган соҳалар тўртлигида энергетикадан ташқари транспорт ва транспорт инфратузилмаси (2,1 млрд доллар) ҳамда қишлоқ хўжалиги ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш (1,6 млрд.дан) тармоқлари ҳам киради.
Мамлакат кимё саноатига – 0,8 млрд, таълим ва соғлиқни сақлашга – 0,6 млрд, бошқа тармоқларга – 1,1 млрд доллар миқдорида хорижий сармоя давлат қарзи сифатида жалб этилган.
Шунингдек, давлат халқаро облигациялари – 1 млрд доллар қийматга эга.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов ўзбекистонликларни давлат қарзлари масаласида хавотирланмасликка чақиргани хабар қилинган эди.
Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи МДҲнинг кўп давлатларига нисбатан кам – Одилбек Исоқов
Мавзуга оид
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
17:21 / 29.10.2024
2025 йилда Ўзбекистон 5,5 млрд долларгача ташқи қарз олиши мумкин
17:43 / 18.10.2024
“Қарз олинганига яраша, иқтисодий кўрсаткичлар барқарор бўлиши лозим” — Жаҳон банки катта иқтисодчиси
15:54 / 16.10.2024