Ўзбекистон | 12:03 / 30.10.2019
2404
2 дақиқада ўқилади

Энди юридик шахсларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолияти лицензияланади 

Фото: AFP

Юридик шахсларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолияти лицензияланади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қуйи палатанинг 2019 йил 29 октябрда бўлиб ўтган мажлисида кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги 222-II-сонли қарорининг 1-иловасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси парламент аъзолари томонидан атрофлича муҳокама этилди.

Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолияти лицензияланишини белгилаб қўймоқда.

Хорижий мамлакатларнинг айни йўналишдаги қонунчилиги, хусусан, Россия Федерацияси ва Белорусь давлатларининг “Атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлари нормалари ўрганилганида атом энергиясидан фойдаланиш соҳаси лицензияланиши белгилангани маълум бўлди. Қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни 20-моддасига мувофиқ, юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланиши кўзда тутилган.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги 222-II-сонли қарорининг 1-иловасига юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.

Қонун депутатлар томонидан бирйўла уч ўқишда қабул қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид