Жамият | 23:12 / 30.10.2019
7056
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги Инха университетининг битирувчилари илк бор халқаро дипломлар олишди

Тошкент шаҳридаги Инха университети фаолиятининг 5 йиллигига бағишлаб, университет битирувчиларига олий таълим муассасасининг 2018/2019 ўқув йили дипломларини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди. Эътиборлиси, Ўзбекистон университет битирувчилари Жанубий Кореядан ташқарида иккита диплом олган биринчи давлат бўлди.

Олий таълим муассасаси тарихида биринчи марта талабалар иккита диплом олишди: Инха университети (Жанубий Корея) намунасидаги диплом ва Тошкент шаҳридаги Инха университети дипломи. Дипломлар шахсан Инха университети президенти Инха Мёнг Ву Чо ва Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори Музаффар Жалолов томонидан топширилди.

2019 йилда университетнинг “Компьютер ва дастурий инжиринг” йўналиши бўйича бакалавриатнинг 200 битирувчиси халқаро дипломлар соҳибига айландилар. Таъкидлаш муҳимки, университет битирувчиларига берилган дипломлар Жанубий Кореяда бериладиган дипломлар билан бир хил ва дунёнинг барча давлатларида ишлаш ва ўқиш ҳуқуқини беради.

Тошкентдаги Инха университети ўз фаолиятини 2014 йилда бошлаган.

“Университетда 2014 йилда бор-йўғи 115 талаба ўқиган, бугунги кунда 5 йил ўтиб, 1548 талаба таҳсил олмоқда. Жорий йилда битирувчиларимизнинг 72 фоизи ўз мутахассислиги бўйича етакчи маҳаллий ва хорижий компанияларга ишга жойлашди. Қолган битирувчилар эса Ўзбекистон, Жанубий Корея, Швейцария, Франция, Норвегия, Венгрия, Англия, Чехия ва Европанинг бошқа давлатларида магистратурада ўқишларини давом эттирмоқдалар”, деб таъкидлаб ўтган университет ректори Музаффар Жалолов.

Мавзуга оид