Жамият | 07:20 / 31.10.2019
8660
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Агросаноат агентлиги бош директори «Қишлоқ тараққиёти ва озиқ-овқат хавфсизлиги форуми 2019»да иштирок этди

Жорий йилнинг 28-30 октябрь кунлари Осиё тараққиёт банкининг Маниладаги (Филиппин) бош қароргоҳида «Қишлоқ тараққиёти ва озиқ овқат хавфсизлиги 2019» форуми бўлиб ўтди.

Осиё тараққиёт банки Халқаро озиқ-овқат сиёсати институти ва Халқаро гуруч тадқиқоти институти билан ҳамкорликда «Қишлоқ тараққиёти ва озиқ-овқат сифати учун трансфармацион ўзгаришлар» мавзусига бағишланган форум ўтказмоқда. Очилиш маросимида ОТБга аъзо бўлган ривожланаётган давлатларнинг расмий вакиллари, кўп тармоқли ташкилотлар, олимлар, фермерлар ва ёшлардан иборат 400 дан ортиқ тингловчилар иштирок этди.

Форумда Агентлик Бош директори Шоҳрух Шоаҳмедов Осиё тараққиёт банкининг Президенти Такехико Накао билан қишлоқ ҳўжалиги соҳасидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши жараёни бўйича қисқача музокара ўтказдилар.

Ўтказилаётган форум доирасида кириш сўзи билан жаноб Такехико Накао Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги билан самарали ҳамкорлик қилинаётганлигига алоҳида урғу бериб, ОТБ иштирокида Ўзбекистонда улгуржи боғдорчилик бозорларини модернизация қилиш, шунингдек, агробизнес рентабеллиги ва фермерлар даромадини оширишга йўналтирилган 280 миллион АҚШ доллари қийматидаги лойиҳалар амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Агентлик Бош директори, Марказий Осиё ва Ғарбий Осиё департаментининг атроф муҳит, табиий ресурслар ва қишлоқ хўжалиги бўлими Директори Доннет Уолтон ҳоним билан учрашиб, келгуси уч йилда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш стратегиясини муҳокама қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Агентлик томонидан ОТБ иштирокидаги умумий қиймати 766,5 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи қишлоқ сув ва хўжалиги йўналишидаги 3та лойиҳа, жумладан, мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш, Агрологистика марказларини барпо этиш ва Аму Бухоро суғориш тизимини тиклашга қаратилган лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилнинг ноябрь ойида қиймати 150,0 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи ОТБ иштирокидаги «Чорвачилик тармоғида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳасининг қиймати 150,0 млн АҚШ долларига тенг қарз битими имзоланиши режалаштирилмоқда, ўз навбатида ушбу лойиҳа ҳам Агросаноат агентлиги томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган

Агросаноат агентлиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун телефонлар:

71-241 51 44

71-241 49 22

71-241-00 91

Электрон почта: info@rra.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид