Жаҳон | 22:19 / 31.10.2019
4191
2 дақиқада ўқилади

Fiat Chrysler ва PSA автомобилсозлик компаниялари бирлашишга келишиб олди 

Fiat Chrysler (FCA) автомобилсозлик концерни ва Peugeot, Citroen ва Opel автомобил брендларини бирлаштирувчи PSA француз гуруҳи директорлар кенгашлари икки компания бирлашишини маъқуллашди. Бунинг натижасида автомобиллар бозорида янги етакчи пайдо бўлади.

FCA ва PSA 50/50 асосида тўлиқ бирлашишга келишиб олди, яқин ҳафталарда компаниялар ҳамфикрлик ҳақидаги меморандумни имзолашни мўлжаллашмоқда. Бирлашишдан кейин икки компания акциядорлари бирлашган компаниянинг 50 фоиздан акцияларини олишади. Янги компанияга PSA бош директори Карлос Таварес бошчилик қилади, Fiat Chrysler бошқарув раиси Жон Элкан компаниянинг директорлар кенгаши раиси бўлади. 

Томонлар режаларига кўра, компаниялар бирлашиши натижасида бозорда капиталлашуви 48 млрд долларни ташкил қилувчи ва умумий тушуми йилига 190 млрд долларгача етувчи автогигант пайдо бўлади. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 8,7 млн автомобилни ташкил қиладиган ушбу компания Volkswagen, Toyota ва Renault-Nissan’дан кейин дунёда энг кўп автомобил ишлаб чиқарувчи тўртинчи йирик компанияга айланади.

Мавзуга оид