Жамият | 13:30 / 31.10.2019
4998
2 дақиқада ўқилади

«Қишлоқ қурилиш банк» ўқувчилар учун очиқ эшиклар кунини ташкил қилди

31 октябрь - дунё миқёсида Бутунжаҳон жамғариш куни сифатида белгиланган. Мазкур сана муносабати билан бу йил Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан республика тижорат банклари томонидан турли тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Бугун акциядорлик-тижорат «Қишлоқ қурилиш банк»нинг минтақавий филиаллари ходимлари қатор ўрта умумий таълим мактабларида «Очиқ дарс»лар ўтказдилар. Ўқувчиларга жамғариш сирлари, банкнинг жамғариш имкониятлари, банк фаолиятининг асосий мақсадлари ва йўналишлари ҳақида тушунчалар берилди.

Мактаб ўқувчилари иштирокида «Менинг жамғариш сирим» мавзусида иншолар ва расмлар танловлари ўтказилди. Танлов ғолиб ва совриндорлари банк филиаллари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, бугун «Қишлоқ қурилиш банк» филиалларида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил қилинди. Мактаб ўқувчилари филиалларга ташриф буюришиб, банк фаолияти ва мижозлар билан ишлаш жараёнлари билан танишдилар. Кўрсатилаётган замонавий хизматлар ва технологиялар ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Ҳозир мактабларда камолга етаётган ёшлар келажагимиз бунёдкорларидир. Улар келгусида, албатта, у ёки бу тижорат банкининг хизматларидан фойдаланишади. Демакки, улар орасида «Қишлоқ қурилиш банк»нинг бўлғуси мижозлари ҳам камолга етмоқда.

Ўзаро мулоқотларда кўплаб ўқувчилар ўзларида келажакда банк соҳаси ходими бўлиш истаги туғилганини билдиришди.

Шу каби жиҳатлари билан Бутунжаҳон жамғариш куни муносабати билан ўтказилган тадбирлар амалий аҳамият касб этади.

«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Мурожаат учун телефонлар: (+99878) 150-93-39, 150-39-93

Веб-сайт: www.qqb.uz

Telegram: t.me/QQBank

Facebook: fb.com/official.qqb.uz

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид