Жаҳон | 19:45 / 04.11.2019
5160
1 дақиқада ўқилади

Германия электромобилларни қувватлаш станциялари қуриш учун 3,5 миллиард евро сарфлайди 

Меркелнинг айтишича, ҳукумат 2030 йилга келиб энергиянинг 65 фоизини қайта тикланувчи энергия манбаларидан олишни режалаштирган. 

Германия ҳукумати электромобилларни қувватлаш инфраструктураси қурилиши учун 3,5 миллиард евро сарфлайди. Бу ҳақда мамлакат канцлери Ангела Меркель маълум қилди.

"Бу фундаментал ўзгариш. Иқлим ҳимояси, рақамлаштириш, коммуникацияларнинг ривожланиши – булар биз автомобиллар ривожланиши тарихида ҳали гувоҳи бўлмаган ўзгаришлардир", - деди у.

Меркелнинг айтишича, ҳукумат 2030 йилга келиб энергиянинг 65 фоизини қайта тикланувчи энергия манбаларидан олишни режалаштирган. 

"Биз бугунги кунда Volkswagen эга бўлган электромобилларни қувватлаш станцияларини барча шаҳарларда қуришимиз лозим. Биз яқин йиллар ичида қувватлаш инфраструктурасини барпо этиш учун 3,5 миллиард евро сарфлаймиз. Бу рекорд сумма", - деди Меркель.

Мавзуга оид