Банк хизматлари офислари қандай хизматларни кўрсатиши мумкинлиги белгиланди
Уларни ташкил этиш ва ҳисобга қўйиш тартиби МБ Бошқаруви қарори билан тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг барча ҳудудларда "банк хизматлари офислари"нинг кенг тармоғини яратиш бўйича топшириғи 24.10.2019 йилдаги ПҚ-4498-сон қарорда мавжуд.
Norma’нинг ёзишича, ҳужжат билан офислар қуйидаги хизматларни кўрсатиши мумкинлиги белгиланди:
• депозит ҳисобварақлар очиш, омонатлар қабул қилиш;
• тўловларни ва халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш;
• валюта айирбошлаш;
• истеъмол кредити ва микроқарз бериш;
• хизмат кўрсатиш ҳудудидаги талабдан келиб чиқиб бошқа қўшимча хизматлар.
Офислар Марказий банкда ҳисобга қўйилади. Бунинг учун банк офисни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида МБга ёзма хабарнома юборади. Унга қарор нусхаси ва банк хизматлари офиси тўғрисидаги низом илова қилинади.
Банкнинг офисни ёпиш тўғрисидаги қарори ҳам МБ эътиборига етказилади. Ёзма хабарнома тугатиш сабаблари ва муддатлари кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида юборилади. Офис ёпилишидан камида 15 кун олдин бу ҳақдаги ахборот банкнинг веб-сайтида ёки бошқа ОАВда жойлаштирилади.
Мавзуга оид
13:58 / 25.10.2024
«Пойтахтбанк» БАА компанияси ихтиёрига ўтди
21:13 / 21.10.2024
Россияда банкнинг собиқ раҳбари ўзига 3 млрд рубл кредит ажратиб, Монакога қочиб кетди
11:30 / 17.10.2024
Тошкентда 3 минг доллар эвазига банкдан 100 минг доллар олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
12:10 / 03.10.2024