Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида юз берган ЙТҲ оқибатида икки нафар ўқувчи қиз ҳаётдан кўз юмди
Фото: Pixabay
4 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Бағдод туманида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. «Постда» нашри хабарига кўра, мазкур ҳодиса натижасида икки нафар бола ҳаётдан кўз юмди.
Бағдод туманида яшовчи Д.В. ўз бошқарувидаги «Тико» автомашинасида билан икки фарзанди ҳамроҳлигида ҳаракатланган. У А-373 йўлининг 54-километрида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Андижон вилояти Булоқбоши туманида яшовчи Д.М. бошқарувидаги «Нексия» автомашинасига йўл бермасдан, йўлига чиқиб кетиши оқибатида тўқнашув содир бўлган. «Тико» автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай, шу ердан оқиб ўтувчи зовурга тушиб кетди.
Натижада «Тико» автомашинаси йўловчилари, ҳайдовчи Д.В.нинг қизи, 7-синф ўқувчиси И.В. воқеа жойида вафот этди. Яна бир қизи, 2-синф ўқувчиси Р.В. эса шифохонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:20 / 21.05.2026
Фарғонада вояга етмаган шахс Malibu'да учта болани уриб кетди. Улардан бири вафот этди
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
18:31 / 18.05.2026
“Боламни копток каби учириб юборган”: Олмалиқда пикап бир болани ўлдирди, бири комада
12:22 / 16.05.2026