Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда МДҲ махсус хизматлари раҳбарлари учрашуви ўтказилади
7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги 47-йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ДХХ матбуот хизмати маълумот берди.
Йиғилиш давомида халқаро терроризм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқиш, МДҲ маконида миллатлараро ва конфессиялараро низолар келиб чиқишининг олдини олиш, транспорт коммуникациялари ва иқтисодиёт соҳасида хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.
Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни таъминлаш доирасида Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, МДҲ Аксилтеррор маркази раҳбари ҳамкорликдаги аксилтеррор ўқув машғулотлари якуни бўйича ҳисобот тақдим этади ва Марказнинг 2020 йилга мўлжалланган иш режасини маълум қилади.
Мавзуга оид
23:49 / 17.07.2026
Алишер Усмонов Ўзбекистон президентининг давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан ҳайдалди
08:26 / 25.06.2026
5 килограммдан ортиқ гашиш, марихуана ва минглаб дори воситалари аниқланди
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
09:05 / 17.06.2026