Жамият | 16:17 / 07.11.2019
7913
2 дақиқада ўқилади

Электр таъминоти корхонаси масъул шахслари 31,8 млн сўмни талон-торож қилиб юборишган

Иллюстратив фото

Термиз туман электр таъминоти корхонаси мансабдор ва масъул шахслари ўзаро жиноий тил бириктириб, 2017 йил август ойидан 2019 йил июнь ойига қадар 131 нафар фуқародан электр тўлови учун деб нақд пулларни йиғиб олиб, уларга пул қабул қилинганлиги ҳақида квитанциялар беришган. 

МИБ хабарига кўра, улар нақд пулларни тегишли тартибда кирим қилмасдан, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган. Сўнг, ўзлари томонидан содир этилган жиноятини яшириш ва жиноий жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида “Электрҳисоб” ПК дастуридан ЭРИ (электрон рақамли имзо) орқали 100 нафар фуқаронинг ҳисоб варағидаги пул маблағлардан жами 31.8 млн. сўмни уларнинг хабардорлигисиз, ҳеч қандай ҳужжатларсиз асоссиз равишда ўзлари томонидан ўзлаштириб юборилган 131 нафар фуқаронинг “Электрҳисоб” дастуридаги ҳисоб варағига ўтказишган. 

Фуқаролар томонидан амалга оширилган тўловларни, яъни, 31.8 млн. Сўм пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилишган.

Мазкур ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан 28.09.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратурасига юборилган.

Мавзуга оид