Жаҳон | 14:40 / 07.11.2019
14813
2 дақиқада ўқилади

Олимлар сувда чўкмайдиган металл ихтиро қилишди

Фото: University of Rochester

Бундай металлдан тайёрланган маҳсулотлар ҳаттоки ёрилган ёки бошқа зарар етган бўлса ҳам сувда чўкмайди.

Рочестер университети (АҚШ) олимлари хитойлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда металлар базасини фемтосекунд лазери ёрдамида қайта ишлаш технологиясини яратишди. Бундай қайта ишловдан сўнг металл ўта кучли гидрофобик хусусиятга эга бўлади ва ундан тайёрланган маҳсулотлар сувда умуман чўкмайди.

Бундай металлдан тайёрланган буюм сувга тушганида унинг атрофида ҳаво пуфакчалари пайдо бўлиб, уни сув юзасига чиқариб юборади. Буюм ҳаттоки тешилган ёки ёрилган, бирор зарар етган бўлса ҳам сувда чўкмайди.

Олимлар бу ихтироларини танаси атрофини ўраб турувчи сувли қобиқ ёрдамида сувда узоқ вақт тура олувчи сув ўргимчакларини ўрганиб чиқиб яратишди. Solenopsis чумолилари ҳам ана шундай усулдан фойдаланади. Улар бир гуруҳ бўлиб, ўзларини ўраб олган гидрофоб таналари ёрдамида ҳосил бўлган ҳаво эвазига сув юзасида тура олади.

Мавзуга оид