Кўп квартирали уйларни бошқариш тартибига қандай ўзгартишлар киритилди?
Олий Мажлис Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлисида “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан муҳокама қилиниб, маъқулланган эди. Жорий йилнинг 7 ноябрь куни президент мазкур Қонунни имзолади.
Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Чўллиевнинг ёзишича, Қонунда умумий мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, унинг айрим қисмларини бериш, умумий мулкни сақлаб туриш ва умумий харажатлар, жой мулкдорининг умумий мол-мулкдаги улуши натура ҳолида ажратилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда. Кўп квартирали уйдаги жойлар мақоми, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланмоқда.
Шу билан бирга, Қонунда шундай тартиб ўрнатилмоқдаки, унга кўра кўп квартирали уйдаги нотурар жой эгалари ҳам кўп квартирали уйни бошқаришда иштирок этиши, шунингдек умумий мулкни сақлаб туриш учун умумий харажатларни амалга ошириши керак.
Қонунда кўп квартирали уйни бошқаришнинг умумий қоидалари тартибга солинмоқда. Жумладан:
уйдаги жой эгалари умумий йиғилиши кўп квартирали уйни бошқарувчи олий орган ҳисобланади, умумий йиғилишни чақириш тартиби ва вақти, ваколатлари ва қарорлар қабул қилиш жараёни белгиланмоқда;
кўп квартирали уйни бошқариш усули (1 – бевосита жойлар эгалари томонидан, 2 – бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи томонидан, 3 – мулкдорлар ширкатлари томонидан) уйдаги жойлар эгалари умумий йиғилиши томонидан белгиланади;
бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаб олиш мақсадида кўп квартирали уйни бошқариш учун очиқ танлов ўтказиш тартиби белгиланмоқда.
Шундай низом назарда тутилмоқдаки, унга кўра кўп квартирали уйларни бошқарувчи органларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш рақобатни ривожлантириш, солиқ имтиёзларини бериш, кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун шарт-шароит яратиш орқали ҳам амалга оширилади.
Ушбу Қонун 2020 йил 1 августдан бошлаб кучга киради.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига қуйидагилар топширилади:
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида, Жиззах ва Марғилон шаҳарларида кўп квартирали уйларни бошқаришда ушбу Қонун нормаларини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилишини таъминлаш;
ҳуқуқий экспериментнинг моҳияти ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб борилишини, шунингдек аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари ўтказилишини таъминлаш;
ҳуқуқий эксперимент якунлари бўйича 2020 йил 1 июнга қадар бўлган муддатда ушбу Қонун нормаларини янада такомиллаштириш ва уни республиканинг бошқа ҳудудларида қўллаш тўғрисида Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига таклифлар киритиш.
Мазкур чора-тадбирлар Қонун қоидаларининг амалий самарадорлигини ўрганиш ва Қонун нормаларини жамоатчилик таклифларини ҳисобга олган ҳолда такомилига етказиш мақсадида унинг нормаларини Қонун республиканинг бутун ҳудудида кучга киришидан олдин алоҳида бир ҳудудда синаб кўриш имконини беради.
Мавзуга оид
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024
Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
18:34 / 04.10.2024
Креатив иқтисодиёт соҳаларидаги фаолият йўналишлари қонун билан белгиланди
14:21 / 02.10.2024