Жамият | 10:24 / 09.11.2019
9319
1 дақиқада ўқилади

Тошкент халқаро аэропортида хорижий валюталар бўйича профилактик чора-тадбирлар олиб борилаётгани маълум бўлди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

2019 йил 7 ноябрь куни Тошкент шаҳри аэропортларида Хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида профилактик чора-тадбирлар олиб борилган.

ИИВ ахборот хизматига кўра, унинг давомида 1990 йилда туғилган фуқаро Р.И. шу куни “Остона-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган 1999 йилда туғилган фуқаро Ш.Н. билан унинг ёнида бўлган 5 000 Россия рублининг 3 000 рублини 390 минг сўмга айирбошлаб, қолган 2 000 рублини қайтим сифатида бераётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш ҳуқуқбузарлиги содир этганлиги учун суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Фуқароларимиздан хорижий валютадаги маблағларини банкларнинг шохобчаларида айирбошлашларини сўраб қоламиз. Бу билан улар ўзларини фирибгарлик жиноятларининг қурбонига айланиб қолишдан асраган бўладилар”, - дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид