Жаҳон | 09:18 / 11.11.2019
7750
1 дақиқада ўқилади

Александр Лукашенко 2016 йилдан бери илк бор Европа Иттифоқи давлатига ташриф буюради

Фото: Михаил Метцель/ТАСС

Беларусь президенти Александр Лукашенко 2016 йил май ойидан бери биринчи марта 11-12 ноябрь кунлари Европа Иттифоқи давлатига ташриф буюради. Лукашенко Австрияга ташриф амалга оширади.

Беларусь президенти унга қарши амал қилган санкциялар туфайли Европа Иттифоқи давлатларига узоқ вақт ташриф буюра олмаган. Бироқ 2016 йилда Беларусь ва Европа ўртасидаги муносабатлар Минскнинг Украина шарқидаги ихтилофни ҳал қилиш позицияси сабабли илиқлашганди. Европа Иттифоқи бунгача Ғарб давлатлари томонидан 20 йилга яқин сиёсий ва иқтисодий босим остида бўлган Беларусдан деярли барча санкцияларни олган.

Шу йилиёқ Лукашенко Италия ва Ватиканга ташриф амалга оширган. 

Санкциялар бекор қилингандан кейин Лукашенко бир неча бор Европа Иттифоқига турли тадбирларга таклиф қилинган, бироқ бу ташрифлар бўлиб ўтмаган. Беларусь томони буни “ташриф буюриш учунгина ташрифга ҳожат йўқлиги” билан тушунтирган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид