Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook ва Instagram дизайни одамни «қарамликка» олиб келиши аниқланди
Европа Комиссияси 10 июль куни Meta компаниясини Европа Иттифоқининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунини бузганликда айбдор деб топган дастлабки қарорни қабул қилди. Комиссия баёнотида айтилишича, Meta компаниясига тегишли Instagram ва Facebook дизайни одамни «кўникиб қолишга» олиб келади.
«Комиссия текшируви шуни кўрсатадики, Meta фойдаланувчиларнинг, жумладан, вояга етмаганлар ва заиф катталарнинг жисмоний ва руҳий фаровонлиги учун одатий дизайн билан боғлиқ хавфларни тўғри баҳоламаган. <...> Текширувнинг ушбу босқичида Комиссия компания Facebook ва Instagram дизайнига ўзгартиришлар киритиши керак деб ҳисоблайди», дейилади баёнотда.
Қарамликни шакллантирувчи механизмлар қаторига мослаштирилган тавсиялар, автоматик ишга тушириш ва тасмани чексиз айлантириш киради, натижада фойдаланувчиларга узлуксиз равишда янги контент кўрсатилади.
«Ушбу функциялар фойдаланувчининг мияни айлантириш ва «автопилот режими»га ўтказиш истагини кучайтиради, бу эса носоғлом одатлар ва мажбурий истеъмолнинг шаклланишига ёрдам беради. Бундан ташқари, Meta вояга етмаганларнинг кечалари Instagram ёки Facebook’да ўтказадиган вақти ва рилслар ва ҳикоялар каби турли форматларни оптималлаштириш хизматлардан ҳаддан ташқари ёки мажбурий фойдаланишга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги мавжуд маълумотларни эътиборсиз қолдирди», дейилади баёнотда.
Европа Комиссиясининг фикрича, ўсмирларнинг Instagram ва Facebook’да ўтказадиган вақтини чеклаш учун мўлжалланган воситалар самарасиз бўлиб чиқди.
«Комиссия Meta ота-она назорати фақат ота-оналар ва васийлар етарли техник билимга эга бўлсагина, шунингдек, ушбу воситаларни тўғри тушуниш учун куч ва вақт сарфлаган тақдирдагина самарали бўлади, деб ҳисоблайди», дейилади баёнотда.
Еврокомиссиянинг дастлабки хулосалари эълон қилинганидан сўнг, Meta компаниясига ҳужжатларни ўрганиш ва билдирилган эътирозларга ёзма жавоб ёзиш учун вақт берилади. Агар Комиссия хулосалари тасдиқланса, компания умумий йиллик айланманинг 6 фоизигача жаримага тортилиши мумкин.
Европа Иттифоқи 2024 йил май ойида Meta компаниясининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга риоя этишини текширишни бошлаган эди.
Мавзуга оид
11:46
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
20:15 / 09.07.2026
Meta сунъий интеллектга Инстаграмдаги суратдан эгасини огоҳлантирмасдан фойдаланишга рухсат берди
08:50 / 26.06.2026
ЕИ Россия ҳарбийлари учун киришни тақиқламоқчи
17:36 / 24.06.2026