Жамият | 09:00 / 11.11.2019
14131
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Aznur Plast – Ўзбекистонда пластик қадоқлар ишлаб чиқарувчи замонавий завод ишга тушди

Ҳозирда бозор иқтисодиётида маҳсулотларга бўлган талабни узоқ вақт сақлаб қолиш жуда ҳам қийин. Сабаби, кундан-кунга янги брендлар пайдо бўлмоқда, шунга яраша катта рақобат ҳам.

Харидор бирон бир маҳсулот сотиб олаётганда аввало уни муқовасига эътибор қаратади. Агарда сиз музқаймоқ ёки ўсимлик ёғи учун сифатли пластик идишлар танлашда адашсангиз, бу нафақат мижозлар танловига, балки сиз ишлаб чиқараётган маҳсулот таъмига ҳам ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Шу сабабли бизнесда ишончли ҳамкорларни топиш катта аҳамиятга эгадир. 

Aznur Plast юқори сифатли пластик идишлар, челаклар, контейнерлар ишлаб чиқарувчи компания бўлиб, ҳозирги кунда жаҳон стандартларига мос равишда истеъмолчилар учун сара маҳсулотларни етказиб бермоқда. Компания Ўзбекистонда ўз заводини ишга туширди.

Жаҳон тажрибаси – ўзимизда!

Мазкур заводда хориждан келтирилган энг замонавий ускуналар, хусусан, Yizumi, Hiatian, Xiecheng, Wellih каби таниқли компанияларнинг термопластавтоматлари ҳам мавжуд. Янги муваффақиятли технологиялардан унумли фойдаланиш мамлакатимизнинг термопластика ишлаб чиқариш соҳасида тезкорлик ва етакчиликни сақлаб қолишга ёрдам беради. Ҳозирда компания ҳафтасига 72000 га яқин маҳсулотлар ишлаб чиқара олади.

Замонавий робот билан мустаҳкам ёрлиқлар

Шунингдек, пластик челаклар ва идишларга маҳсулот ёрлиғи (яъни этикеткаси) замонавий IML технологияси асосида уриб берилади. Бу жараён эса хориждан махсус келтирилган Wellih роботи орқали амалга оширилади. Сизнинг маҳсулотингиз юзи бўлган ёрлиқлар «ақлли» механизм ёрдамида ўз сифати, бежирим дизайнига эга бўлади.

Сифат назорати

Компания ўз жамоасига соҳанинг етакчи мутахассисларини жалб этган бўлиб, улар тун-кун маҳсулотларнинг тайёрланиш жараёни, хом-ашё сифатини тизимли равишда назоратдан ўтказишади. Махсус лабораторияда эса мутахассислар замонавий трендни эътибор билан кузатган ҳолда ишлаб чиқарилаётган пластлик қадоқнинг ҳажми, шакли, дизайни, ранги устида ҳам алоҳида иш олиб боришади. Шу сабабли, Aznur Plast ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулот турига қараб, хилма-хил кўринишга эга бўлган пластик қадоқлар ва контейнерларни тақдим эта олади.

B2B учун ишончли ҳамкор

Ўз фаолиятини бошлаганига қисқа муддат бўлган бўлса-да, компания қурилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган кўплаб корхоналар билан ҳамкорлик қилишга улгурди. Бизнес ҳамкорларнинг ишончини оқлаш ва истеъмолчилар учун юқори сифатли маҳсулотлар ўрамини таъминлаш мақсадида компания фақатгина синалган хом-ашёлардан фойдаланади.

Қадоқлаш идишларини ишлаб чиқаришда унга солинадиган маҳсулотнинг физик-кимёвий, биологик ва микробиологик хусусиятларини ҳисобга олиш жуда муҳим. Aznur Plast бу жиҳатдан ўз маҳсулотларини буюртмачи талабларига мос равишда техник, иқтисодий, санитария-гигиена ва эстетик жиҳатдан сифатли қилиб ишлаб чиқаради.  

Aznur Plast идишларининг афзалликларини санаб ўтамиз:

  • Ҳар томонлама қулай ва ихчам;
  • Барча турдаги рангларни топиш мумкин;
  • Озиқ-овқатлар учун мутлақо хавфсиз;
  • Маҳсулотни қайта ишлатиш имконияти;
  • Герметик, мустаҳкам қопқоқлар;
  • Энг сифатли хом-ашёлар таркиби ва бошқалар.

Бизнесда муносиб ҳамкорларни топиш ва оммавий брендларни яратиш  вақти келди! Aznur Plast пластик қадоқлари билан маҳсулотингиз бозорларда ўз етакчилигини йўқотмайди!

Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эркин кўчаси, 21уй

Мурожаат учун телефон: +99899 3023333, +99895 1427557

Сайт: www.aznurplast.uz

Instagram: @aznurplast

Facebook: fb.com/aznurplast

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид