Aznur Plast – Ўзбекистонда юқори сифатли пластик идишлар, челаклар, контейнерлар ишлаб чиқарувчи компания бўлиб, ҳозирги кунда жаҳон стандартларига мос равишда истеъмолчилар учун сара маҳсулотларни етказиб бермоқда. Компания иш бошлаганига кўп вақт ўтмаган бўлсада, юртимиздаги турли озиқ-овқат, қурилиш моллари, маиший кимё ва авто кимё ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга ва ишончини буткул оқлашга улгурди.


Ҳозирда компания қўшни давлатлар, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистонга ҳам ўз маҳсулотларини экспорт қилишни бошлаган.
Жаҳон стандарти
Пластик қадоқларни ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида сифат назоратига юқори малакали ходимлар томонидан катта эътибор қаратиш - Aznur Plast’нинг асосий ажралиб турувчи жиҳатларидан биридир. Компаниянинг Ўзбекистонда иш бошлаган янги заводида хориждан келтирилган энг замонавий Yizumi, Hiatian, YouCan термопластавтоматлари, Xiecheng ёрдамчи қурилмалари, Wellih IML технологияси билан ишловчи робот каби ускуналари мавжуд. Янги муваффақиятли технологиялардан унумли фойдаланиш, мамлакатимизнинг термопластика ишлаб чиқариш соҳасида тезкорлик ва етакчиликни сақлаб қолишга ёрдам беради.


Ишонч ва сифат уйғунлиги
Aznur Plast компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва товарлар зарур сертификатларга эга бўлиб, улар истеъмолчи талаби ва меъёрларига тўлиқ жавоб бера олади. Махсус лабораторияда мутахассислар замонавий трендни эътибор билан кузатган ҳолда ишлаб чиқарилаётган пластлик қадоқнинг ҳажми, шакли, дизайни, ранги устида ҳам алоҳида иш олиб боришади.
Дизайн
Пластик контейнерларининг нафақат сифати, балки ташқи қиёфаси ҳам муҳим рол ўйнайди. Сабаби, харидор биринчи навбатда маҳсулотнинг қадоғига эътиборини қаратади. Компаниянинг маҳоратли ходимлари эса қандай қилиб маҳсулотларда юқори сифат ва эстетик жозибадорликни бирлаштириш мумкинлиги ҳақида жуда яхши билишади.














