Ўзбекистонда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 2 йилда 3,2 баробарга камайди
Тошкент шаҳрида 13-14 ноябрь кунлари “Одам савдосига қарши курашишда судларнинг ўрни” мавзудаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева конференцияда кўтарилган мавзу юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида охирги икки йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар қарийб 3,2 баробарга камайди. Мажбурий меҳнат масаласида шу йилнинг ўзида 250 нафар мансабдор шахсга маъмурий жавобгарлик қўлланилди.
Лекин бу билан соҳада муаммолар ҳал этилди, деб айта олмаймиз. Айниқса, ҳуқуқ-тартибот органларининг халқаро ҳамкорлик ишлари бугунги кун талабига тўлиқ жавоб бермайди. Одам савдоси жинояти – нафақат бир давлатнинг муаммоси, бу – трансмиллий жиноятдир. Бу ҳудуд ва чегара танламайди.
Жиноятларнинг қайси бир тури бўлмасин, бу инсоният цивилизациясига очиқдан-очиқ тўсиқ бўлмоқда. Шунинг учун, ҳар бир давлат одам савдоси бўйича жиноятларга қарши аёвсиз курашиши, суд идоралари қонун устуворлиги, ижтимоий адолатни ўрнатиши, жиноятларни судларда кўришда жазо муқаррарлиги принципига қатъий риоя қилиш керак бўлади. Шунинг учун бу масалада халқаро ҳамкорлик масаласи шу мажлисда келишиб олиниши зарур», – дейди Танзила Норбоева.
Конференциянинг илк кунида хорижий ва ўзбекистонлик экспертлар сўзга чиқиб, масала юзасидан ўз таклиф ва мулохазаларини билдиришди.
Тўртта сессиядан иборат конференция икки кун давом этади.
Мавзуга оид
16:12 / 22.11.2024
Танзила Норбоева Россияда МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеясида иштирок этди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
13:10 / 17.11.2024
Ўзбекистон парламенти аъзолари Бокуда ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияда иштирок этди
22:55 / 16.11.2024