Ўзбекистон | 16:12 / 22.11.2024
2645
1 дақиқада ўқилади

Танзила Норбоева Россияда МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеясида иштирок этди

Тадбирда Ўзбекистонда ўтган сиёсий тадбир — парламент сайловининг демократик тамойилларига тўлақонли мос равишда шаффоф ва адолатли ўтказилганлиги эътироф этилди.

Фото: Олий Мажлис Сенати

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси кузги сессияси бошланди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева иштирок этди. Сессия МДҲ мамлакатлари ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кучайтириш, қонун ижодкорлиги соҳасидаги тажриба алмашиш ва янги ташаббусларни илгари суришда муҳим платформа ҳисобланади.

Сессияда халқаро кузатувчиларининг сайлов жараёнларини мониторинг қилишдаги иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

«Ушбу тадбирда МДҲ давлатлари ПА Кенгаши аъзолари томонидан республикамизда ўтган сиёсий тадбир — парламент сайловининг демократик тамойилларига тўлақонли мос равишда шаффоф ва адолатли ўтказилганлиги эътироф этилди. Айниқса, депутатларнинг 38 фоизини аёллар ташкил этгани – минтақадаги энг юқори кўрсаткич эканлиги алоҳида қайд этилди», деб ёзди Танзила Норбоева.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид