Ўзбекистон | 22:55 / 16.11.2024
4634
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон иқлим ўзгаришларига қарши курашда иштирокини давом эттиради — Танзила Норбоева

Олий Мажлис Сенати раиси Озарбойжонда COP29 иқлим саммитида иштирок этди.

Фото: Telegram / tanzilanarbaeva

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Боку шаҳридаги COP29 саммити доирасида тақдим этилган Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди.

Таъкидланишича, ушбу павилон анъанавий барқарор ривожланиш қадриятлари ва экологик муаммоларни ҳал қилишда замонавий ёндашувларни ўзида уйғун тарзда мужассам этган. Шунингдек, Орол минтақасини тиклаш бўйича амалга оширилаётган ташаббуслар акс эттирилган.

Норбоева сўзларига кўра, Ўзбекистон «яшил» ўрмонзорлар яратиш ва маҳаллий аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган кенг кўламли дастурларни ҳаётга татбиқ этмоқда. Бу Ўзбекистоннинг экологик ва ижтимоий ўзгаришларга содиқ эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон умумий мақсад — сайёрамизни асраш йўлида очиқ мулоқот ва ҳамкорликка тайёр.

«Ишонаманки, COP29 каби халқаро платформалар экология соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон иқлим ўзгаришларига қарши курашда ва барқарор келажакни таъминлашда фаол иштирокини давом эттиради», деб ёзди Танзила Норбоева.

Олий Мажлис Сенати раиси экологик муаммолар барча давлатлар учун долзарблигини эътиборга олган ҳолда 2025 йил апрел ойида Ўзбекистонда ўтказиладиган 150-ассамблея доирасида ҳам иқлим ўзгариши муаммоларини алоҳида, кенг муҳокама қилишни таклиф этди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти