«Қишлоқ қурилиш банк»: қонунлар ижроси назорати янги парламентга узвий боғлиқ
Акциядорлик-тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» мавзусида тадбир ўтказилди. Унда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, банк ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда мамлакатимиз муҳим сиёсий жараёнлар арафасида эканлиги, 22 декабрь куни парламентга ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ўтказиладиган сайловларда қайси соҳада фаолият юритишидан қатъи назар ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши лозимлиги таъкидланди.
Қайд этилдики, бу йилги сайловларнинг «Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» шиори остида ўтказилишида чуқур маъно бор. Мазкур сайловларнинг натижаси ва якунлари янгиланаётган Ўзбекистоннинг тақдири учун долзарб аҳамиятга эга.
Айни вақтда «Қишлоқ қурилиш банк» тизимидаги мавжуд 42 та филиалда 3 мингдан ортиқ ходим ишламоқда. Банк ходимлари ўз навбатида сайловчи ҳамдир. Шу боисдан банк раҳбарияти ходимларнинг сайловларга оид билимлари ва кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор бермоқда. Шу кунларда банкнинг барча филиалларида сайлов қонунчилигига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
– Куни кеча банк-молия соҳасини тартибга солувчи қатор қонунлар, хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлар янги таҳрирда қабул қилинди, – деди АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Орипов. – Бу қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат кўп жиҳатдан янгидан шаклланадиган парламент фаолиятига узвий боғлиқ. Мана шу жиҳатлар бугунги кунда банк соҳасида ишлаётган ходимларнинг яқинлашиб келаётган сайловларда янада фаол бўлишини тақозо этади.
Тадбир якунида «Қишлоқ қурилиш банк» ходимлари Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.
«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Мурожаат учун телефонлар: (+99878) 150-93-39, 150-39-93
Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: t.me/QQBank
Facebook: fb.com/official.qqb.uz
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:55 / 04.09.2023
ҚҚБ Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилди
18:55 / 27.12.2022
“Қишлоқ қурилиш банк”: ютуқларимиз асоси – ишонч!
10:26 / 08.10.2022
Жиззахда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси 1,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштириб юборди
17:00 / 03.06.2022