Иқтисодиёт | 09:58 / 14.11.2019
12625
2 дақиқада ўқилади

Made in Uzbekistan: Ўзбекистон қўшни давлатларда тўқимачилик маҳсулотлари бўйича етакчиликни ўз қўлига олди

Тожикистон бозорида асосан Хитой, Туркия ва Қирғизистондан товарлар сотилади. Аммо чегаралар очилганидан бери Made in Uzbekistan маҳсулотларига талаб ошди. Ўзбекистон Тожикистонга кийим-кечак, озиқ-овқат, маиший техника етказиб бермоқда, деб ёзади Gezitter.

Расмий маълумотларга кўра, 2018 йилда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми икки баравар кўпайди.

Тадбиркор Наргис Ҳафизова Душанбе шаҳридаги «Карвон» бозорида савдо қилади ва бунгача Хитой ҳамда Қирғизистондан товарлар олиб келиб юрган. Аммо ярим йилдан бери у бизнес йўналишларни ўзгартириб, Ўзбекистондан кийим-кечак олиб кела бошлади.

- Бу Хитой ва Қирғизистонга қараганда анча яхши. Ундан олдин мен Хитой ёки бошқа мамлакатга бориш учун йўлнинг ўзига 7-10 кун сарфлардим. Ўзбекистонга эса 2-3 кун кетади. У ерда товарларнинг нархи ҳам анча паст, - деди у.

Унинг сўзларига кўра, кўплаб тадбиркорлар Хитой, Қирғизистон ёки Туркиядан юк ташиш чоғида йўлда қийинчиликларга дуч келмоқда. Бундан олдин Қирғизистоннинг тўқимачилик саноати қўшни давлатлар орасида яхши обрўга эга эди ва етакчи мавқени эгаллаб турарди. Аммо сўнгги йилларда Ўзбекистон етакчиликни ўз қўлига олди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид