Ҳимоя ордери бўйича чекловларга риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритилади. Тегишли қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс қуйидаги мазмундаги 206-1-модда билан тўлдирилади:
“206-1-модда. Ҳимоя ордерида назарда тутилган чекловларга риоя этмаслик
Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки уларни содир этишга мойил бўлган шахснинг ички ишлар органлари томонидан берилган ҳимоя ордерида назарда тутилган чекловларга риоя этмаслиги - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”;
245-модданинг (Маъмурий судлар) биринчи қисми “206” рақамидан кейин “206-1” рақами билан тўлдирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
13:57 / 29.10.2024
Скутер ва самокатдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
18:35 / 23.10.2024
Вояга етган квадроберлар 15 суткагача қамалиши мумкин — ИИВ
22:24 / 28.08.2024
Зўравонлик қурбонларига ҳимоя ордерини бериш соддалаштирилди
01:05 / 16.08.2024