Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 17 ноябрь куни ярим марафон ва гала-концерт бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан “Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз” шиори остида ярим марафон ва гала-концерт ташкил этилмоқда. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллигини кенг нишонлаш, давлат рамзларига нисбатан ҳурмат туйғуларини янада юксалтириш, “Бешта муҳим ташаббус” доирасида тизимда амалга оширилаётган ишлар кўламини кенгайтириш, ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда спортни оммалаштириш мақсадида ўтказилмоқда.
Тадбирнинг биринчи қисми бўлган ярим марафоннинг очилиш маросими 17 ноябрь куни соат 14:30да Тошкент шаҳрининг Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасида ташкил этилиб, шу ернинг ўзида марафонга старт берилади. Марафон иштирокчилари “Ҳумо Арена” муз саройи майдонида кутиб олинади ҳамда ғолиблар тақдирланади.
Тадбирнинг иккинчи қисми Ички ишлар вазирлигининг ансабли ҳамда машҳур санъаткорлар иштирокидаги гала-концерт соат 16:00да “Ҳумо Арена” муз саройининг кўча майдонида бўлиб ўтади.
Шунингдек, “Ҳумо Арена” муз саройининг кўча майдонида Ички ишлар вазирлиги томонидан мазкур тадбирга бағишланган китобхонлар сайли ва идоравий махсус техника воситаларининг кўргазмаси ташкил этилади.
Мавзуга оид
09:40 / 27.05.2026
Ички ишлар вазирлиги маҳкумларни кўчириш тартибини ўзгартирмоқчи
15:41 / 01.02.2026
Номусга тегиш жинояти бўйича халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Гуржистондан экстрадиция қилинди
17:21 / 26.08.2023
АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги Ички ишлар вазирлигига 50 минг долларлик техникалар берди
16:19 / 28.07.2023