Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Боливиядаги вазият издан чиқиб кетишидан хавотир билдирди
Боливиядаги вазият издан чиқиб кетиши мумкин, намойишларни тарқатишда армия ва полиция томонидан куч ишлатилиши намойишчиларни “ғазаблантириши” мумкин, дейилади БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачелет баёнотида.
"Бизда намойишлар давомида камида 17 киши, жумладан, кейинги олти кун ичида 14 киши ҳалок бўлгани тўғрисида маълумот бор. Бу воқеларнинг ўта хавфли ривожланиши, чунки у зўравонликни пасайтириш ўрнига кучайтириши мумкин", - деди у.
Бачелет агарда ҳукумат барча халқаро меъёр ва стандартлар асосида чора кўрмаса, Боливиядаги вазият издан чиқиб кетиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
10 ноябрда Боливиянинг эндиликда собиқ президенти Эво Моралес мамлакатда юз бераётган тартибсизликлар туфайли президент лавозимини тарк этишини эълон қилганди. Унинг ортидан вице-президент Альваро Гарсиа Линера ва мамлакатнинг олий раҳбарияти ҳам истеъфога чиққан.
Сенатор-демократ Жанин Аньес 12 ноябрда ўз зиммасига Боливиянинг вақтинчалик президент ваколатларини олишини эълон қилди.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
12:21 / 20.10.2025
Боливиядаги президентлик сайловида Родриго Пас ғалаба қозонди
18:39 / 02.05.2025