«Ҳар қандай эркин фикр, эркин сўз инсон шаънига дахл қилмаслиги шарт». ЎзЛиДеП кун мавзуси бўйича шошилиб хулоса қилмасликка чақирди
Ўзбекистон либерал демократлар партияси пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларни йўқ қилиш таҳдиди ҳақидаги аудиоёзув бўйича муносабат билдирди.
«Айни пайтда ижтимоий тармоқлар ва интернет ОАВда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилаётган, журналист ва блогерлар шаънига ўта кескин фикрлар билдирилган аудиоёзув мамлакатимиздаги барча ОАВ вакиллари, блогерлар ва кенг жамоатчиликнинг кескин танқидига сабаб бўлмоқда.
Ж.Ортиқхўжаев шахси билан боғлиқ мазкур ҳолат табиийки O‘zLiDeP’ни ҳам бефарқ қолдиргани йўқ.
Мамлакатимиз Конституциясида ҳам қонун ҳамма учун тенглиги, инсон хуқуқлари устуворлиги эътироф этилган. Шу туфайли O‘zLiDeP инсон шаънига нисбатан қилинган ҳар қандай тажовуз жазосиз қолмаслиги керак деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга ҳақоратли сўзлар янграган аудиоёзув ҳақиқатан ҳам Ж.Ортиқхўжаев томонидан айтилганлиги юзасидан етарлича тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлмагани сабабли ушбу масалага муносиб ҳуқуқий баҳо бериш, вазиятга аниқ хулоса ясаш мақсадида аудиоёзув ҳозирда махсус давлат органлари томонидан экспертиза қилинаётганлиги маълум. Шундан келиб чиқиб партия журналист ва блогерларни, турли давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолларини вазиятга экспертиза хулосаси асосида баҳо берилгунга қадар хулоса чиқармасликка чақиради.
Ўз навбатида O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматини юзага келган вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида тегишли муносабат билдиришини сўрайди.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси кейинги йилларда мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг энг муҳим шарти – сўз ва фикр эркинлигига жуда катта йўл очиб берилганини алоҳида эътироф этади. Лекин ҳар қандай эркин фикр, эркин сўз инсон қадр-қимматига дахл қилмаслиги шарт деб ҳисоблайди», дейилади O‘zLiDeP матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
20:36 / 02.03.2024
«Пулни ўзи сизни қувсин». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Суперлига стартидан олдин «Пахтакор» жамоаси билан учрашди
17:29 / 08.02.2024
Minerva City’ни қуришга ажратилган ер шаҳар ҳокимлиги балансига қайтарилди — Янгиҳаёт тумани ҳокими
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:35 / 05.02.2024