Наманган шаҳри ҳокимининг уч нафар ўринбосари алмашди
Наманган шаҳар ҳокимлиги аппаратида муҳим лавозим ўзгаришлари юз берди. Шаҳар ҳокимлигининг телеграмдаги каналида хабар қилинишича, шаҳар ҳокимининг уч нафар ўринбосари алмашган.
Жумладан, Музаффар Абдуллаев Наманган шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
Музаффар Абдуллаев 1984 йилда Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. 2006 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.
2009—2017 йилларда Наманган вилоят молия бошқармасида бош иқтисодчи, сектор мудири, бўлим бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2017—2019 йилларда Наманган шаҳар молия бўлими мудири бўлган.
У 2019 йилдан ҳозирга қадар Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимини Аюбхон Бобомирзаев эгаллади.
Аюбхон Бобомирзаев 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1993 йилда Наманган саноат-технология институти, 2003 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институти ва 2005 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У 2018 йилдан шу пайтга қадар шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Унинг ўрнига Наманган шаҳри ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Жобир Абдуллаев тайинланди.
Жобир Абдуллаев 1984 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2005 ва 2008 йилларда Наманган муҳандислик-педагогика институтини муҳандис-қурувчи ва муҳандис-энергетик йўналишларида тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2006 йилда «Наманган электр тармоқлари» ОАЖда электромонтёрликдан бошлаган. 2008—2010 йилларда шу жамиятда муҳандис, етакчи муҳандис бўлиб ишлаган.
2010—2013 йилларда Наманган тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи бўлган.
У 2013 йилдан ҳозиргача Наманган шаҳридаги «Истиқбол» электр таъминоти корхонаси бошлиғи бўлиб ишлаётган эди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024