“Матбуотчилар уйи” яна аукционга қўйилди
Бундан бир ярим йил муқаддам очиқ аукционга қўйилган “Матбуотчилар уйи” биноси яна сотувга қўйилди.
Ўшанда “Матбуотчилар уйи”нинг сотувга қўйилиши ҳақида танқидий материал берилгандан кейин мазкур иш ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиб, муаммо ижобий ҳал этилганди. Жамоатчиликнинг фаол қаршилиги ва мутасаддиларнинг масалага ечим топиши оқибатида “Матбуотчилар уйи” журналистларда, яъни аввалгидек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида (балансида) қолганди.
Бугунга келиб эса E-ijro auksion очиқ аукционда бу бино ҳақида яна маълумот пайдо бўлди.
18.722 кв.м майдонга эга “Матбуотчилар уйи”нинг 9.890 кв.мга эга чордоқ қисми, 3-қаватдан 7-қаватгача ва ертўла қисми иқтисодий судларнинг ижро ҳужжатига асосан сотувга қўйилган.
18 750 000 000.00 сўм нарх билан савдога қўйилган мазкур бинода асосан матбуот вакиллари, яъни газета ва журналлар таҳририяти жойлашган.
Очиқ аукцион 5 декабрда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:43 / 16.08.2024
Тошкентда АҚШ элчихонаси эски хизмат автомобиллари аукциони қолдирилди
11:29 / 14.08.2024
Тошкентда 230 та қоидабузарлик қилган аёл ҳайдовчининг Lacetti’си хатланиб, аукционда сотиб юборилди
13:25 / 21.05.2024
2024 йилда 6 минг гектар ер майдони аукционга чиқарилади
13:00 / 27.03.2024