Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситаларини контрабанда йўли билан олиб кирган тожикистонликларга ҳукм ўқилди
Хоразм вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида республика ҳудудида Тожикистон фуқароларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Тожикистон фуқаролари 34 ёшли И.У. ва 36 ёшли К.Д.лар олдиндан жиноий тил бириктириб, К.Д.нинг бошқарувидаги «Ваз-2110» русумли автомашинасининг бензин баки ичига яширган ҳолда Тожикистон ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига чегара пости орқали контрабанда йўли билан олиб кирилган 6 дона полиэтилен пакетларга қадоқланган «Опий» гиёҳвандлик воситасини 2019 йил 5 июнь куни соат 01:30 да Самарқанд вилояти ҳудудида 20.000 АҚШ долларига сотаётганларида тезкор-тадбирда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш) ва ЖКнинг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Тожикистон Республикаси фуқароларига нисбатан юқоридаги моддалар билан айблов эълон қилинган ҳамда «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
2019 йилнинг 5 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг ҳукмига кўра К.Д. ва И.У.лар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми ва 246-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, К.Д.га нисбатан 10 йил, И.У.га эса 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024