Ўзбекистон | 12:59 / 19.11.2019
4772
2 дақиқада ўқилади

Республикада жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони маълум қилинди

Фото: Shutterstock

2019 йил 1 ноябрь ҳолатига республикада жами фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотлар сони 391,0 минг бирликка етди.

Давстатқўм хабарига кўра, хизматлар соҳасида жами 256,8 минг бирлик корхоналар ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. 2018 йилнинг шу даврига нисбатан уларнинг ўсиши 22,1 фоизга ошди.

2019 йил 1 ноябрь ҳолатига хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг улуши 65,7 фоизни ташкил этди. 

Таққослаш учун: кузатилган даврда саноат соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг улуши - 17,8 фоиз, қурилиш - 9,2 фоизга этди ва атиги 7,3 фоиз қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаси ҳиссасига тўғри келади.

2019 йил 1 ноябрь ҳолатига, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотлар таркибида савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар (38,0 фоиз) юқори улушни эгаллайди.

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларини кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларнинг сони 9,7 фоизни ташкил этди. 

Ташиш ва сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи ва хизматлар соҳасидаги тегишли фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг уларнинг умумий сонидаги улуши 5,9 фоизга етди.

Ахборот фаолияти билан шуғулланувчи ва алоқа хизматларини кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларнинг улуши 3,1 фоизга тенг бўлди. 

Соғлиқни сақлаш, шунингдек, ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг улуши 3,0 фоизни ташкил этди.

Маълумот учун: 2018 йил 1 ноябрь ҳолатига, хизматлар соҳасида 210,3 мингта корхоналар ва ташкилотлар фаолият кўрсатган. Уларнинг умумий таркибида савдо хизматлари - 33,1 фоиз, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар - 9,2 фоиз, ташиш ва сақлаш - 6,2 фоиз, ахборот ва алоқа - 3,3 фоиз, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш - 3,2 фоиз, бошқа турлар - 45,0 фоизни ташкил этган, 

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотлар сони 46,5 минг бирликка кўпайди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид