Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яқин қариндошларга тегишли транспорт воситасини ишончномасиз бошқариш тартиби белгиланди
Фото: KUN.UZ
Нотариат тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) транспорт воситасини нотариал тасдиқланган ишончномасиз бошқаришига рухсат берилди.
Бунда транспорт воситаси эгасининг талаби билан суғурта компаниялари томонидан суғурта полисида қариндошлик даражаси кўрсатилади.
Шунингдек, қарор билан суғурта полиси бланкасининг янгиланган шакли тасдиқланди.
Қарор билан Йўл ҳаракати қоидаларига (киритилган ўзгартиришларга кўра, ДЙҲХХ органлари томонидан суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлардан транспорт воситасини бошқариши ҳақида ишончнома ҳамда қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.
Мавзуга оид
15:11 / 29.12.2025
Kun.uz суриштирувларидан сўнг: автомобилни чет элга олиб чиқиш тартиби ўзгарди
18:18 / 26.12.2025
Электрон ишончномаларни Vakolat.uz платформаси орқали расмийлаштириш тартиби белгиланди
16:24 / 20.12.2025
Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун экостикерлар жорий этила бошланди
14:05 / 17.12.2025