Ўзбекистон | 22:53 / 20.11.2019
10152
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик шахматчи Нью-Йоркдаги чемпионатда ғолиб чиқди

14-18 ноябрь кунлари Нью-Йорк шаҳрида «Маршалл» шахмат клубининг 103-чемпионати ўтказилди.

Бу йилги мусобақада Ўзбекистон номидан Жўрабек Ҳамроқулов қатнашди ва якунда чемпионликни қўлга киритди.

Ҳар йили ўтказиб келинадиган турнирда бу гал 10 нафар шахматчи қатнашди. 40 юришга 90 дақиқа вақт ажратилиб, ҳар бир юришга 30 сония қўшимча вақт берилди.

Маълумот учун, Нью-Йоркдаги ушбу клуб АҚШда энг узоқ тарихга эга шахмат клубларидан саналади. Унга 1915 йилда гроссмейстер Маршалл томонидан асос солинган.

Мавзуга оид