Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда икки эркак 74 ёшли аёлни 50 000 долларга алдаб кетди
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБдан хабар келиб тушган, деб ёзмоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Унга кўра, 2018 йил 6 июнь куни 39 ёшли муқаддам судланган Н.А. ва 46 ёшли Ҳ.Н. 74 ёшли М.А.га ҳамкорликда бизнес қилишни ваъда қилиб, уй қурилиши учун пул кераклигини маълум қилишган.
Эркакларга ишонган аёл уларга жами 50 000 АҚШ доллари берган. Аммо Н.А. ва Ҳ.Н. ваъдаларида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
“Ҳурматли фуқаролар! Сизга “олтиндан тоғлар” ваъда қилаётган нотаниш кишиларга ишонишга шошилманг. Унутманг, аксарият ҳолларда фирибгарлар ўз харажатларини тез қоплайдиган бизнес ҳамкорлигини ваъда қилиб пулларингизни олишга интилишади”, - дея эслатади ИИББ.
Мавзуга оид
08:22
110 минг доллар талаб қилган банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026