Жаҳон | 21:59 / 24.11.2019
25390
1 дақиқада ўқилади

Имомали Раҳмон номзодини Нобель мукофотига илгари суриш таклифи билдирилди

Тожикистон президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви институтида президент Имомали Раҳмоннинг номзодини тинчлик учун Нобель мукофотига илгари суриш режалаштирилмоқда.  

Фото: Тожикистон Республикаси Президенти матбуот хизмати

Ушбу ташаббусни институтнинг халқаро муносабатлар факултети декани ўринбосари ва 3-босқич талабаси билдирган.

Тожикистонда Раҳмон номзодини ушбу мукофотга илгари суриш биринчи марта таклиф қилинмаяпти. 

2000 йилда Тожикистон халқ ёзувчиси Саттор Турсун айнан Раҳмон ушбу нуфузли мукофотни олишга лойиқлигини айтганди.

2016 йилда шундай таклифни собиқ сув хўжалиги вазири Ҳикматулло Насриддинов билдирган.

2018 йилда Тожикистон  ўзбеклари жамияти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номзодларини Нобель мукофотига илгари суриш учун имзолар тўплаш кампаниясини бошлаганди.  

Мавзуга оид