Бухорода ЙТҲ: юк машинаси икки кишини уриб юборди, пиёдалар ҳалок бўлди
Бухорода юк машинаси икки нафар фуқарони уриб юборди, улар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.
2019 йил 24 ноябрь куни тахминан соат 11:30ларда фуқаро 24 ёшли О.А. бошқарувидаги «ИСУЗУ» русумли юк автомашинаси билан Бухоро шаҳар Дўстлик кўчасидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 218-км.дан Газлишоҳ кўчасидаги айланма йўл томонга ҳаракатланиб келиб, пиёдалар ўтиш жойидан ҳаракат йўналиши бўйича йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган пиёда 51 ёшли Т.Б. ва унинг турмуш ўртоғи 49 ёшли Ю.Ё.ни автомашинанинг олд томони билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Оқибатда Т.Б. ҳодиса жойида ва Ю.Ё. эса РШТЁИМ Бухоро филиалида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 24 ноябрь куни Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024