«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда ишлаб чиқариш имкониятлари кенгаймоқда
“Ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик жамиятининг ташаббуси билан энерготизимнинг Фарғона вилоятидаги ишлаб чиқариш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда сип арматура ишлаб чикариш цехи ташкил килиниб, янги иш ўринларини яратиш режалаштирилмоқда.
Ишлаб чиқариш истиқболларида Р-645, РА-1500, ES-1500, Р-70, DN-1 маркадаги сипарматуралар ишлаб чиқарилиши белгиланган бўлиб, бунинг натижасида давлат дастурлари эҳтиёжларини тўлиқ қоплаш кўзда тутилган, шунингдек дастурлар эҳтиёжларидан ташқари ишлаб чиқариладиган юқоридаги маҳсулотлар давлат шартномавий хизматлари орқали истеъмолчиларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ҳам етказиб берилиши кўзда тутилган.
Бирламчи ҳисоб-китобларга қараганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янги қурилиш дастури тўғрисида”ги ПК-2661-сон қарори ҳамда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари ижроси доирасида сип арматураларнинг турлари бўйича эҳтиёж 150 000 дан зиёдни ташкил этаётган бир пайтда, сип-арматуралар ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш туфайли корхонанинг молиявий фаолиятига йиллик 1,5 млрд. сўмдан ортиқ соф фойда олиш ҳамда олинган фойдани келгуси йил ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга ҳамда маҳсулот ҳажмини кўпайтириш орқали қўшимча янги иш ўринларини яратиш кутилмоқда.
Аввал хабар берилганидек, ҳозирда “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари” АЖ қошида темир-бетон таянчларини ишлаб чиқариш цехи ташкил қилинган бўлиб, унда СВ-95 -2.0 СВ -110-3.5 маркасидаги кунлик 30 дона иш ҳажмига эга темир-бетон таянчлар ишлаб чиқарилмокда.
Корхонанинг йиллик эҳтиёжи 16 000 дан ошик темир-бетон таянчларни ташкил қилинишини ҳисобга олганда, цехнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми корхонага 5 млрд. сўмдан зиёд иқтисодий даромад олиб келади.
Ҳозирги кунда цехда ишлаб чиқарилаётган таянчлар давлат дастурлари ижросини таъминлашдан ташқари, давлат шартномавий хизматлари орқали истеъмолчиларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ҳам етказиб берилиши йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, жамият қошида фаолият кўрсатаётган электр ускуналарини таъмирлаш цехида барча турдаги электр тармоқларига хизмат кўрсатадиган ускуналар таъмирланмоқда. Ҳозирги кунда цехда ОГ-1, ОГ-2, М-1, М-3 ва СИП-ХОМУД маркасидаги темир қурилмалар тайёрланиб, ушбу қурилмаларни тайёрлашда замонавий токарлик дастгоҳларидан фойдаланилмоқда.
Темир қурилмаларга бўлган йиллик эҳтиёжга қараб 25 000 донадан зиёдлиги ҳисобга олинганда, корхонага иқтисод қилинадиган маблағ 2 млрд. сўмни ташкил қилмоқда.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, корхонанинг асосий эҳтиёжлари сифатида ишлатиладиган маҳсулотлар корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилиб, даромад турлари кенгаймоқда.
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ
Матбуот хизмати
Мавзуга оид
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
19:32 / 30.10.2024