Организмга D витамини етишмаслигининг 5 та асосий белгиси маълум қилинди
Шифокорлар қиш мавсумида кўп учрайдиган муаммо - организмда D витамини тақчиллигининг асосий белгиларини санаб ўтишди.
Таъкидланишича, ушбу витаминнинг организмда етишмаслигига қўл-оёқлар ва суяклардаги оғриқлар, эрталаб бўғимларнинг кам ҳаракатчанлиги, ортиқча вазн, бошнинг кўп терлаши, ичак билан муаммолар ва тушкун ҳолат ишора қилиши мумкин.
Бостон университети тиббиёт маркази профессори Майкл Ф.Холикнинг айтишича, организм етарлича миқдорда D витамини олиши учун кунига 10-15 дақиқа қуёшда бўлиш кифоя қилади.
Таъкидланишича, ушбу витамин етишмаслигида остеопороз, иккинчи турдаги қанд касаллиги ва юқори қон босими ривожланиши хавфи ошади. Таркибида D витамин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолида ҳам тақчиллик кузатилиши мумкин, чунки қуёш нури ушбу витаминнинг асосий манбаи ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:16 / 08.11.2024
ЕТТБ ва ЕИ Ўзбекистондаги қуёш электр станцияси лойиҳасига маблағ ажратди
08:56 / 25.07.2024
ФВВ фуқароларга қуёш уришидан сақланиш қоидаларини эслатди
11:43 / 12.12.2023
Хитой Ўзбекистонда қуёш энергияси тизимлари учун ускуналар ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
12:43 / 05.10.2023