Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Энергетика вазирлиги (Ж.Мирзамаҳмудов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

  • 2025–2026 йилларда республика ҳудудларида жами қуввати 164 мегаватт бўлган 3 мингта микро гидроэлектр станцияларни қуриш дастурини;
  • 2025 йилда 27 мингдан зиёд ижтимоий ва хусусий объектларга ҳамда 35 мингта хонадонларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритади.