Фаластин АҚШ билан алоқаларни узиши мумкин
Вашингтон Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Исроил аҳоли масканларини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб ҳисобламаслиги сабабли Фаластин АҚШ билан алоқаларни узиши мумкин. Бу ҳақда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос "Россия-24" телеканалига берган интервьюсида айтди.
"Фаластин раҳбарияти содир бўлаётган ҳодисалардан четда турмоқчи эмас, биз Америка нуқтаи назарига қарши амалга ошириладиган ҳаракатлар борасида сиёсий кучлар билан маслаҳатлашувларни бошладик, биз барча алоқаларни узишга ҳам тайёрмиз", - деди у.
У қолган барча давлатлар Фаластинни қўллаб-қувватлаганини таъкидлади.
"Биз бу масала бўйича ўзларининг қатъий нуқтаи назарини билдириши учун бутун дунёдаги барча дўстларимизга ёрдам сўраб мурожаат қилдик. ЕИ, Россия, араб, Африка ва Осиё, яъни АҚШдан бошқа барча давлатлар Майк Помпеонинг баёнотини қоралаб, бизнинг тарафимизни олди", - деди Маҳмуд Аббос.
18 ноябрь куни АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Исроил аҳоли масканларини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб ҳисобланмаслигини эълон қилди.
Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Исроил аҳоли масканлари 1967 йилги Олти кунлик урушдан сўнг ташкил этилган. БМТнинг 1947 йилдаги резолюциясига кўра, бу ҳудудлар араб давлати ташкил қилиниши учун мўлжалланган бўлиб, шу боис босиб олинган ҳудуд деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:47 / 12.11.2024
“Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз” — Шавкат Мирзиёев
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
14:47 / 07.11.2024
Фаластин президенти ва АДЛ бош котиби Фаластин ва Ғазодаги вазиятни муҳокама қилди
14:08 / 06.11.2024