Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаблар янги стандартлар бўйича қурилади ва таъмирланади — Президент қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий мактаб»ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.
Қарор янги турдаги умумтаълим муассасаларини барпо этиш ва муқаддам қурилган биноларни босқичма-босқич замон талабларига мослаштириш, ўқув-тарбия жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш, таълим хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш орқали умумий ўрта таълимни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида қабул қилинган.
«Замонавий мактаб»лар илғор архитектура ечимлари ва энергия тежовчи технологиялар асосида барпо этиладиган ҳамда жиҳозланадиган, халқаро талаблар асосида сифатли таълим-тарбия бериш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган бўлади.
«Замонавий мактаб»ларга қўйиладиган талабларга мос келадиган умумий ўрта таълим муассасаларига тегишли даражадаги мувофиқлик сертификати берилади. «Замонавий мактаб» мувофиқлик сертификатига эга бўлган раҳбар ва педагогик ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг оширилган ставкалари қўлланилади..
Президент қарори билан 2020-2022 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини «Замонавий мактаб» талаблари асосида янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий параметрлари ҳамда манзилли дастурлари тасдиқланган.
2020-2022 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш – Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган инвестициялар маблағлари; мебель, ўқув-лаборатория, спорт анжомлари ва ўқитишнинг техник воситалари билан таъминлаш – Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган инвестициялар маблағлари, халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари; компьютер техникаси ва ички локал тармоқ (тармоқ ускуналари) билан таъминлаш – халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари; замонавий иситиш тизими билан таъминлаш – Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
19:17 / 07.04.2023
Футболни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори имзоланди
21:15 / 23.02.2023
Кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларига мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар берилди – президент қарори
18:56 / 30.01.2023
Маҳаллий ҳокимиятга пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш тақиқланади – президент қарори
23:06 / 11.08.2020