Жамият | 11:32 / 27.11.2019
4356
4 дақиқада ўқилади

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни ҳамкорликка чорлайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сон «Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилиниши билан маҳаллий ва хорижий инвесторларга республикамизда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп қурилиш материалларини ишлаб чиқариш йўналишларидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича янада қулай шарт-шароитлар яратилди. Хусусан, лойиҳаларни амалга оширишда 2019 йил 1 июлдан бошлаб қуйидаги имтиёзлар берилди:

  1. маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт қилинаётган маҳсулотларини сертификатлаштириш бўйича харажатлари «Ўзстандарт» агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни ривожлантириш агентлиги томонидан қопланади;
  2. тадбиркорлик субъектларининг солиққа тортиш базаси беш йил давомида тенг улушларда норуда фойдали қазилма бойликлари конларини ўзлаштириш учун зарур бўладиган муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини қуриш харажатлари миқдорига, бироқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Транспорт вазирлиги томонидан белгиланадиган нормативларга мувофиқ ҳисобланадиган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорга камайтирилади;
  3. тегишли синовлардан ўтган ва белгиланган тартибда мувофиқлик сертификати берилган қурилиш материаллари қурилиш ишларида қўлланилиши мумкин;
  4. техноген минерал ҳосилаларнинг тури ёки кўриниши, уларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари ҳамда уларни сақлашнинг кон-техникавий шарт-шароитларини тавсифловчи маълумотлар тадбиркорлик субъектларига уларнинг сўровига асосан бепул тақдим этилади;

Шу билан бирга, «Ўзсаноатқурилишматериллари» уюшмаси аъзо бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга қуйидаги хизматларни кўрсатади:

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида уюшма аъзолари манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишни таъминлаш;
  • юқори қўшилган қийматли қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, шунингдек, ихтисослашган етакчи хорижий компаниялар билан қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш учун инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш;
  • талаб этилаётган сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш, ички бозорни импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош қурилиш материаллари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилган буюмлар билан тўлдириш, шунингдек, тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича уюшма аъзолари фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
  • ҳудудларнинг салоҳиятини янада ривожлантириш истиқболларидан, хомашё базаси, инфратузилмалар, меҳнат ва бошқа ресурслар ҳамда бозорларнинг мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда корхоналарни жойлаштиришга кўмаклашиш.

Шунингдек, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ва унинг қошидаги ихтисослашган корхоналар билан биргаликда:

  • ташқи ва ички бозорни ўрганган ҳолда ишлаб чиқарилаётган товарларни сотишда зарур бўлган таҳлилий ахборотлар билан таъминлаш;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларда сотилишини таъминлаш учун республикада ва хорижда қурилиш материалларининг кўргазмаларини ташкил этиш;
  • тадбиркорларнинг буюртмаларига кўра мавжуд норуда қазилма бойликлари тўғрисида ахборот бериш, геология-қидирув ишларига ҳамда саноат усулида фойдаланишга лицензия олиш учун меъёрий-техник ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш, истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини олиб бориш;
  • лойиҳаларнинг смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, техник иқтисодий асосланмаларни тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатади ва кўмаклашади.

Сизда қайд этиб ўтилган қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича аниқ режаларингиз бўлса, бизга мурожаат қилинг!

Мурожаат учун:

Инвестиция лойиҳалари бўйича:
+99890 3945999
+99898 3070224
+99897 4442772
+99898 3104869

Экспорт ва импорт масалалари бўйича:
+99871 2814659

Лойиҳавий-смета ҳужжатлари, техникавий-иқтисодий асосланмалар ишлаб чиқиш масалалари бўйича:
+99871 2549200
+99871 2549201

Ишлаб чиқариш масалалари бўйича:
+99871 2555291
+99871 2555595

Норуда конларидан фойдаланиш масалалари бўйича:
+99871 2555592

Манзил: Тошкент шаҳри, Тафаккур кўчаси, 68а-уй.

Электрон почта: info@uzsm.uz

Расмий веб-сайт: www.uzsm.uz

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси матбуот хизмати

Мавзуга оид