Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахслар сони маълум қилинди
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан анжуман ўтказилди.
ЎзА’нинг ёзишича, ОИВ инфекциясига қарши кураш ва эпидемияга самарали жавоб бериш давлат ва нодавлат ташкилотлари, жамоатчилик, жумладан, фуқаролик жамияти учун долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Мутахассислар сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан яшовчи шахслар сони 41 мингдан ортиқ. Уларнинг 57 фоизини эркаклар, 43 фоизини аёллар ташкил этмоқда.
– Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни барча ҳамкорлар учун миллий ва маҳаллий даражада ОИТС тарқалишига қарши курашда фуқаролик жамиятининг муҳим аҳамиятга эга эканлигини англаш учун яна бир имкониятдир, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Муҳаммаджон Бозоров. – Анжуманда муҳокама этилган масалалар аҳолининг ОИВ инфекцияси билан касалланиши олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш ва унинг кенг тарқалиб кетишига қарши тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш, ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларга оид муаммоларни бартараф этиш орқали уларнинг меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш, касалликни бошқаларга юқтириш хавфини камайтиришга фуқаролик жамиятларининг ҳисса қўшиш имкониятини оширишга ёрдам беради.
Мавзуга оид
13:50 / 22.10.2024
Олимлар ОИВ билан касалланган одамлар ўртасида буйрак кўчириб ўтказиш хавфсизлигини исботлади
15:00 / 15.04.2024
Икки нафар ОИВ инфекцияли беморга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
17:17 / 30.11.2023
Сўнгги 36 йилда 48 минг ўзбекистонликда ОИТС аниқланган – Санэпидқўм
07:22 / 28.07.2023