Рауф Салахўжаев хусусий сектордаги иш берувчилар учун муҳим бўлган кўникмаларни маълум қилди
Бугунги кунда Ўзбекистон хусусий секторидаги иш берувчилар номзодларда 3та асосий кўникмани кўришни истайди. Булар - танқидий фикрлаш, жамоада ишлаш, коммуникатив кўникмалар.
RePeC (Иқтисодиёт бўйича тадқиқот мақолалари) талқинига кўра “Дунёнинг ёш иқтисодчилари 100талиги” вакили, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, ERGO Research and Advisory тадқиқотлари бўйича директор Рауф Салахўжаев 28 ноябрь куни бўлиб ўтган Гендер тенглик ва ёшлар масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган форумда шу ҳақда маълум қилди.
Анжуманда “Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун ёшларнинг реал салоҳияти” мавзусидаги чиқиши давомида эксперт иқтисодий ўсиш бўйича жаҳонда олиб борилган тадқиқотларга тўхталиб ўтди.
Унга кўра, иқтисодий ўсишнинг 5та асосий қоидаси мавжуд. Булар - самарали фаолият юритувчи институтлар, иқтисодиётнинг жаҳон савдоси ва инвестицион оқимларга глобаллашуви, мамлакат географияси, молиявий бозорлар ва маҳаллий молия бозорларининг халқаро молия тизимига интеграцияси. Мазкур қоидалар орасида инсон салоҳияти биринчи ўринда туриши таъкидланди.
“Инсон салоҳияти ва инсон капитали дунёнинг кўплаб иқтисодиётларига туртки берган иқтисодий ривожланиш пойдеворидир. Жануби-ғарбий Осиё, Европа, АҚШ ва Австралияда худди шундай бўлган”, - деди Рауф Салахўжаев.
Бевосита Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларга тўхталар экан, у бу борадаги юқори салоҳиятни таъкидлаб ўтди.
Сўзининг давомида эксперт хусусий сектордаги иш берувчилар учун муҳим 3та асосий кўникмани маълум қилди:
“Ўзбекистон меҳнат бозори бўйича ўтказган тадқиқотимиз шуни қайд этдики, бугунги кунда хусусий сектор иш берувчилари номзодларда кўришни истаган кўникмалар орасида энг асосий учтаси албатта “soft skills” (яъни мослашувчан ёки юмшоқ кўникмалар) саналади. Булар – жамоада ишлаш, коммуникатив кўникмалар ва биринчи навбатда танқидий фикрлаш”, - дея Рауф Салахўжаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
15:53 / 07.11.2024
Япония ва Полшага ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
11:30 / 31.10.2024
Уч ҳудудда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
07:50 / 26.10.2024
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмдан ошди
10:20 / 21.10.2024