Жаҳон | 20:10 / 28.11.2019
14117
1 дақиқада ўқилади

Елизавета II шаҳзода Чарльз фойдасига тахтдан воз кечиши мумкин

Фото: Twitter

Буюк Британия қироличаси Елизавета II 1,5 йилдан сўнг давлат раҳбари ваколатларидан воз кечиши ва уларни катта ўғли, Уэльс шаҳзодаси Чарльзга бериши мумкин. Бу ҳақда The Sun газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, 93 ёшли Елизавета II борган сари кўпроқ вақтини Виндзордаги қароргоҳида ўтказмоқда ва айрим мажбуриятларини бажаришдан аста-секин узоқлашмоқда. У 2018 йилда 283 та расмий тадбирда қатнашган бўлиб, бу 2016 йилдагига нисбатан 49 тага камдир. Чарльз эса бу йил 507 та расмий тадбирда қатнашган.

Йорк герцоги, шаҳзода Эндрю билан юз берган сўнгги можаролардан сўнг Чарльз Янги Зеландияга ташрифини якунлади ва оилавий ишларни муҳокама қилиш учун Буюк Британияга қайтди.

Шаҳзода Эндрю 20 ноябрда қироллик оиласи аъзоси сифатидаги расмий мажбуриятларидан воз кечди.

Мавзуга оид