Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илиас Илиадис Ўзбекистон дзюдо жамоасига бош мураббий бўлди
Афсонавий дзюдочи Илиас Илиадис Ўзбекистонда мураббийлик фаолиятини бошлади. У Ўзбекистон дзюдо жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган.
Kun.uz манбаси хабар беришича, у Осака шаҳрида ўтказилган «Катта дубулға» турнирида бош мураббий сифатида қатнашган. Ушбу мусобақада Давлат Бобонов ва Алишер Юсупов совриндорлар сафидан жой олишган эди.
Асли Грузияда туғилиб ўсган Илиас Илиадис (грузинча исми Жаржи Звиадаури) Греция фуқароси бўлган ва шу давлат номидан мусобақаларда қатнашган. У спортчи сифатида қўлга киритган улкан натижалари билан дзюдо тарихига кирган. У Афина олимпиадаси ғолиби, уч карра жаҳон чемпиони, шунингдек, турли тоифадаги халқаро мусобақаларнинг бир неча бор ғолиб ва совриндори бўлган.
Мавзуга оид
23:41 / 14.09.2025
Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди
19:53 / 27.02.2025
Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
13:43 / 19.10.2024
Тошкентда ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди
17:16 / 03.08.2024