Жаҳон | 20:20 / 29.11.2019
19313
2 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда Дариға Назарбоевага тегишли экани айтилаётган қимматбаҳо автомобиллар сотувга қўйилиши кутилмоқда 

Қозоғистоннинг kz.media агентлиги ўз манбаларига таяниб Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев оиласи ўзининг қимматбаҳо автомобилларидан бир қисмини сотмоқчилигини маълум қилди. Таъкидланишича, машиналар Нью-Йоркдаги аукционда сотувга қўйилади. 

Бу ҳақда аукцион брокерларига иқтибос келтирган ҳолда LasVegasHerald ресурси хабар берган. Маълум қилинишича, гап Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи ва Қозоғистон парламенти сенати спикери Дариға Назарбоевага тегишли автомобиллар ҳақида бормоқда. 

Машиналарнинг сотилиши ҳақидаги маълумот Guernsey’s аукцион уйи сайтида пайдо бўлган, бироқ кейинроқ ўчириб ташланган. Сотувга қўйилмоқчи бўлган автомобиллар орасида Ferrari F40,  Ferrari Testarossa, Бугатти Вейрон, Ламборжини Миура, Lamborghini Murcielago, Ламборжини Урус, Koenigsegg Agera S, Pagani Zonda ва Альфа Ромео 8С каби машиналар келтирилган.

Ҳаммаси бўлиб бошланғич нархи 13 млн долларга баҳоланган 9 та автомобил сотувга қўйилиши режалаштирилган.    

Ресурс инсайдерлари маълумотларига кўра, аукцион дастлаб декабрь охирига белгиланган, бироқ кейинроқ уни 2020 йилнинг 1-чораги охирига кўчиришга қарор қилинган. 

Мавзуга оид