Тергов департаменти Бухородаги мудҳиш ЙТҲ бўйича батафсил маълумот берди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Бухорода автобус ва Nexia-2 автомашинаси иштирокидаги ЙТҲ бўйича батафсил маълумот берди.
2019 йил 29 ноябрь куни тахминан соат 07:00ларда 22 ёшли Х.С. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинасида Бухоро вилоят Жондор тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Қорақалпоғистон А-380 йўлининг 305-км.да ҳаракатланиб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида, ушбу йўналишда келаётган Higer русумли автобуснинг олд қисми билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Оқибатда Nexia-2 автомашинасининг ҳайдовчиси Х.С. ва йўловчилар - 19 ёшли Р.С., 49 ёшли М.М. ҳодиса жойида вафот этган. Автобус ҳайдовчиси ва йўловчилари тан жароҳати олишмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Бухорода Nexia-2 автобус билан тўқнашгани, 3 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024