Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёғоч-қириндили плиталар ҳамда уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш ривожлантирилади
Мамлакатимиз қурилиш саноати ва халқ хўжалигида ёғоч-қириндили плиталар (ДСП)га бўлган талаб йил сайин ортиб бормоқда. Шу боис, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан импорт ўрнини босувчи, маҳаллий хом-ашёдан фойдаланган ҳолда сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни юртимизда кенг йўлга қўйиш бўйича бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Айниқса, ёғоч-қириндили плиталар (ДСП) ҳамда уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилган.
Уюшманинг 2019-2021 йилларда маҳаллий хом-ашёдан ДСП маҳсулотлари ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳалари рўйхатига кўра, умумий қиймати 80 млн. 800 минг АҚШ доллари бўлган жами 595 минг куб метр йиллик қувватга эга 11 та лойиҳа амалга оширилади ва натижада ушбу маҳсулотга бўлган талабни тўлиқ қоплаш имконияти яратилади.
Айни пайтда, ушбу йўналиш бўйича 3 та корхона ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, уларнинг йиллик қуввати 70 минг куб метрни ташкил этади. Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида «Термиз Таъминот» МЧЖ ва Сирдарё туманида жойлашган «Файз» МЧЖ қўшма корхоналари қамиш ва ғўзапоядан ДСП ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлса, Ўзбекистон туманидаги «Яйпан водий ламинати» МЧЖ эса терак ва бошқа ёғоч қипиқларидан ана шундай маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
Дастурга кўра, 2020 йилда Сурхондарё вилоятида умумий йиллик қуввати 195 минг куб метр бўлган 2 та лойиҳа амалга оширилади. Навоий эркин иқтисодий зонасида эса тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси йўналтирилган умумий қиймати 7,5 минг АҚШ доллари бўлган корхона фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида эса «Мўйноқ ЛДСП» МЧЖ томонидан умумий қиймати 8 млн. АҚШ доллари (шундан, ўз маблағи 2,6 млн. АҚШ доллари, чет эл банк маблағи 5,4 млн. АҚШ доллари) ҳисобига қамишдан ДСП ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Натижада, мазкур корхонада йилига 50 минг куб метр ДСП ишлаб чиқарилади ва 200 та доимий ва 500 та мавсумий иш ўринлари яратилади. Шунингдек, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида ҳам ДСПнинг муқобил турлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар устида ишлар олиб бориляпти.
Қайд этиш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан ушбу йўналишдаги лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш учун тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга кўрсатмалар берилди.
Мақсад маҳаллий бозорни сифатли, импорт ўрнини босувчи ёғоч-қириндили плиталар (ДСП) ҳамда уларнинг муқобил турлари билан таъминлаш ва янги иш ўринларини яратишдир.
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси матбуот хизмати
Мавзуга оид
19:30 / 17.11.2021
1 йилда 3,6 млн квадрат метр сопол кошин ишлаб чиқарилмоқда. “Orient keramik” МЧЖга пресс-тур ташкил этилди
18:37 / 19.08.2021
“Ўзсаноатқурилишматериаллари”: Жорий йилда инвестиция дастурига кўра 306 млн долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилади
21:30 / 27.07.2021
4 трлн 348,9 млрд сўм. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан 2021 йил 6 ойида шунча миқдорда қурилиш моллари ишлаб чиқилди
19:30 / 12.07.2021